Жаҳон | 08:43 / 06.01.2016
24474
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДР водород бомбаси синови муваффақиятли ўтганини тасдиқлади

Фото: © РИА Новости

Шимолий Корея водород бомбаси синови муваффақиятли ўтгани тасдиқланди. Бу ҳақда РИА “Новости” ОАВ маълумотларига асосланиб хабар берди.

Бундан аввалроқ эса Шимолий Кореянинг Янгандо провинциясидаги Пхунгери ядро полигонида ер ости силкиниши қайд этилгани хабар қилинган эди. Жанубий Корея метеохизмати хабарига кўра, зилзила сунъий характерга эга бўлиб, унинг магнитудаси 4,2 баллни ташкил этган.

Рёнҳап маълумотига кўра, Корея Республикаси президенти маъмурияти вазиятни, жумладан, ядро қуроли синови ўтказилгани эҳтимолини ўрганмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид