Жаҳон | 23:27 / 14.05.2016
39870
1 дақиқада ўқилади

Покистон бош вазири Туркия президенти қизининг тўйида меҳмон бўлди

Покистон бош вазири Навоз Шариф Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг кенжа қизи Сумаёнинг Истанбулда ўтган тўйида иштирок этди. Бу ҳақда  Samaa.TV хабар бермоқда

Таъкидланишича, тўйда, шунингдек, Эрдўғаннинг рафиқаси ва қолган уч фарзанди ҳам иштирок этган. 

Тўй Қуръон тиловат қилишдан бошланган. Тўйга йиғилган 6 минг киши орасида Туркия собиқ бош вазири Аҳмет Довудўғлу, бош штаб бошлиғи Хулуси Акар, мамлакатнинг собиқ президенти Аҳмад Гул ҳам бўлдилар.

РИА “Новости” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Сумаё Эрдўған йирик мудофаа-саноат корхонасининг раҳбари Селчук Байроқдорга турмушга чиққан.

Мавзуга оид