Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Истанбулдаги терактларга ўз фуқароси алоқадорлигини инкор этмоқда
Қирғизистон томонининг маълум қилишича, Истанбулдаги Отатурк аэропортида содир бўлган терактларда қирғиз фуқаролари иштирок этмаган. Бу ҳақида ТАСС хабар тарқатди.
"Республикамизнинг Туркиядаги консуллиги ходимлари Истанбул полициясининг терроризмга қарши кураш бошқармаси билан боғланиб, у ерда Отатурк аэропортидаги терактларда Қирғизистон фуқаролари иштирок этмаганига расман ишонч билдиришди", - дея хабар берилди Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматида.
Матбуот хизмати аэропортга ҳужум уюштирган террорчилар орасида аввал Қирғизистон ҳудудида яшаган бирор кимса ҳақида маълумот йўқлигини хабар қилди.
Бундан олдинроқ бир қатор етакчи нашрларда Истанбулдаги теракт ижрочилари Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
12:20 / 04.06.2026