Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда йўлбарс ва қоплонларни сақлаб қолиш учун миллий парк очилади
2016 йилнинг охиригача ХХРдаги жанубий Приморье чегараси ёнида ноёб мушукларни сақлаш ва уларни ўрганиш учун экспериментал муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар (ЭМТҲ) яратилади. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилди.
Бу масала Россия ва Хитой давлат раҳбарлари учрашувларига тайёргарлик кўрувчи комиссиянинг трансчегаравий қўриқланувчи табиий ҳудудлар ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича ишчи гуруҳининг Владивостокда бўлиб ўтган 10-мажлисида муҳокама қилинди.
“ХХРда давлат дастурига мувофиқ Узоқ Шарқ қоплони ва Сибирь йўлбарсини сақлаб қолиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. 2016 йилда бунинг учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари ниҳоясига етказилади ва унга кўра, давлат ва минтақа даражасидаги бир неча қўриқхоналар битта тузилма – ягона миллий паркка бирлаштирилади ва у “Қоплонлар ҳудуди” ("Земля леопарда") билан чегарадош бўлади”, дейилади хабарда.
“Узоқ Шарқ қоплонларининг сони аввалгидек жуда паст...Биз ёлғиз ўзимиз ҳаракат қилишимиз мумкин эмас. Шу боис Хитойда “Қоплонлар ҳудуди” ("Земля леопарда")га ўхшаш миллий паркнинг яратилиши ноёб ҳайвонларни сақлаб қолиш учун қўйилган жуда муҳим қадам”, - дея таъкидлади “Қоплонлар ҳудуди” қўриқхонаси директори Татьяна Барановская.
Янги парк нафақат биохилма-хилликни сақлашга, балки илмий фаолият, экологик таълим ва маърифий туризм учун ҳам хизмат қилади. Хитой ноёб ҳудуднинг яратилишига 13 миллиард юань (тахминан 146 миллиард рубль) ажратди.
Фото:© Flickr/ pnuk
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026