Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Brexit туфайли инқироз бюджети ташкил этиладими?
Буюк Британия янги молия вазири Филипп Хэммонднинг маълум қилишича, мамлакатнинг янги ҳукумати Бирлашган Қиролликнинг ЕИ таркибидан чиқиши сабабли инқироз бюджетини ишлаб чиқмайди. Аммо, ушбу масала бўйича якуний ҳисобот куз мавсумида эълон қилинади, деб ёзмоқда The Guardian.
Нашрнинг қайд этишича, бу собиқ молия вазири Жордж Осборн фикрига зиддир. У, референдум сабаб давлат бюджетини қайта шакллантириш лозимлигини таъкидлаб келар эди. Осборн шунингдек, бюжетни тўлдириш учун солиқларни 2,5 млрд фунтга кўпайтириш лозимлигини қайд этганди.
«Бош вазир ўзининг биринчи иш кунидаёқ, янги ҳукумат оддий тартибда фаолиятини давом эттиришини ва кузатувимиз ҳақида аввалгидек кузда ҳисобот тақдим этишимизни билдирди», — деган Хэммонд ўзининг молия вазири лавозимидаги илк матбуот анжуманида. У, шунингдек, Англия банки раҳбари билан учрашишини билдирган.
Хэммонддан аввалги молия вазири, референдум натижалари сабабли, Британия фуқаролари учун солиқларнинг ортиши ҳамда йрик хорижий компаниялар ва сармоядорларни жалб этиш мақсадида корпоратив солиқлар камайтирилишини билдирган эди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026