Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда машҳур Катта бозорни кенг кўламда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди
Фото: © AP
Туркиянинг иқтисодий пойтахти Истанбулда 14 июль куни мамлакатдаги энг диққатга сазовор жойлардан бири – Катта бозорнинг кенг кўламли таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Катта бозор ёки Капали Чарши (“Ёпиқ чорсу” – таҳр) сайёрадаги энг катта бозор ҳисобланиб, майдони 30 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил этади. Унда 64 та кўча бўлиб, 3,6 минг дўкон жойлашган. Ҳар йили бу ерга ярим миллиондан зиёд одам ташриф буюради. 2013 йилда бозорга 91 миллион киши ташриф буюрди ва бозорни ер юзида энг кўп одам йиғиладиган жойлар рейтингида биринчи ўринга олиб чиқди.
Таъмирлаш ишлари ўз ичига том қисмини алмаштириш, канализация тизимини янгилаш, вентиляция ва ер ости биноларини тузатишни олади.
Бозорни таъмирлаш музокаралари 2009 йилдан бошланган эди. Ўтган вақт мобайнида мамлакатдаги тарихий объектларга масъул кенгашнинг қарори кутилди.
Маълумот учун: Бозор қурилиши Маҳмуд II Фотиҳ 1453 йилда Константинополни босиб олгандан сўнг бошлаб юборилган.
Мавзуга оид
10:14 / 31.01.2026
Истанбулда қотиллик қурбони бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади ватанга қайтарилди
19:20 / 27.01.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши оммавий намойишларга сабаб бўлди
14:21 / 26.01.2026
Бозор хизматлари ҳажми бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди
09:04 / 24.01.2026