Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция коалиция таркибида Сурия ва Ироққа 770 марта зарба берган
Google image
Франция ҳарбий ҳаво кучлари, халқаро аксилтеррор коалицияси таркибига кирган вақтидан бери Ироқ ва Суриядаги террорчилар манзилларига 770 марта ҳаво зарбаси берган. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан маълум қилган.
Ле Дрианнинг France Info радиосида қилган чиқишида айтишича, "Франция, гарчи ҳар доим ҳам эълон қилмаса-да, ИШИДнинг Ироқ ва Суриядаги террорчиларига кунига зарба беради".
Ле Дрианнинг қайд этишича, шу кунларда "ҳарбий амалиётларнинг ҳал қилувчи босқичи бошланмоқда, 20-июль куни Вашингтонда бўлажак йиғилиш ҳам шу масалага бағишланади".
Мавзуга оид
13:43 / 21.03.2026
Франция “соя флоти” танкерини қўлга олди
15:29 / 17.03.2026
РФнинг газ ташувчи кемаси: ЕИ экологик фалокатдан хавотирда
11:44 / 16.03.2026
Францияда муниципал сайловларнинг биринчи тури бўлиб ўтди
13:27 / 14.03.2026