Эрдўған ҳарбий тўнтаришга уриниш вақтида ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш вақтида юзага келган тўқнашувлар оқибатида исёнчиларни ҳисобга олмаганда 246 киши ҳалок бўлгани, мингдан зиёд киши яралангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берган.
Аввалги хабарларда тинч аҳоли вакилларидан 190дан ортиқ, исёнчилардан 108 киши ҳалок бўлгани, 1,5 минга яқин киши жароҳатлангани ҳақида айтилганди.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаришига уриниш юз берди. Ҳарбийлар Анқара ва Истанбулга танклар билан кириб ҳукуматни қўлга олганини эълон қилди.
Президент халқдан исёнчиларга қарши курашда ёрдам сўради. Тонгга қадар исён бостирилди. Эрдўған бу исён ташкилотчилигида мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблаган.
Айни вақтда мамлакатда исёнга алоқадорларни қўлга олиш ишлари давом этмоқда. Шу вақтгача 10 мингга яқин киши қўлга олинди. Давлат органларида олиб борилаётган ялпи тозалаш ишлари доирасида 70 мингга яқин хизматчи лавозимидан четлатилди.
21 июль куни Туркияда 3 ой муддат давом этадиган фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди.
Мавзуга оид
20:22 / 26.10.2024
Мянма собиқ етакчисининг куёви Facebookʼдаги постлари учун ҳибсга олинди
13:14 / 16.04.2023
Суданда ҳарбийлар кураши: ким ким билан урушмоқда ва можаро қандай келиб чиққан?
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022