Facebook компанияси ўзининг биринчи дронини синовдан ўтказди
Жаҳонда машҳур ижтимоий тармоқ Facebook компанияси ўзининг биринчи учувчисиз қурилмаси Aquilaнинг синовини муваффақиятли ўтказган. У, Аризона жануби-ғарбида бўлиб ўтган. Тармоқ асосчиси Марк Цукерберг шу ҳақдаги матбуот баённомасини ўз саҳифасига жойлаштирган.
Хабарларга кўра, Бир неча ойлар давомида дроннинг йирик нусхаси синовдан ўтказилган. Июнь ойи охиридан эса, ҳақиқий самолётнинг ўзи ҳавога кўтарилган. Таъкидланишича, унинг қанотларининг умумий қамрови Boeing 737 қанотларидан узундир.
Қуёш батареяларидан қувват олувчи самолёт ҳавода бир ярим соат парвоз қилган, уни мутахассислар гуруҳи кузатиб боришган. Дроннинг учиши ва қўниши автоматик тарзда амалга оширилган.
Aquila лойиҳасининг мақсади дунёнинг чекка ҳудудларини қуёш энергиясида учадиган дронлар ва лазер нурлари ёрдамида интернетга улашдир.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024