Жаҳон | 11:16 / 25.07.2016
5830
2 дақиқада ўқилади

Ансбахда юз берган портлашда 14 киши жабрланди

Эслатиб ўтамиз, Германия шаҳрининг марказидаги ресторанда портлаш содир бўлиб, унинг яқинида Ansbach Open мусиқа фестивали бўлиб ўтаётган эди. У, 3 кун давом этиб, 24 июль куни кечқурун якунланган.

Полицияда қайд этишларича, ҳодиса жойи ўраб олинган. Махсус хизмат аскарлари етиб келишган. Бавария ички ишлар вазири Йоахим Ҳерман Ансбахга етиб келган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ансбахда юз берган портлаш оқибатида жабрланганлар сони 14 кишига етган, оғир жароҳатланганлар йўқ. Бироқ, бу маълумотларга яна тузатишлар киритилиши мумкин. 

Ҳодиса жойида 200га яқин ҳуқуқ посбонлари ва 350 қутқарувчи, ўт ўчириш ходими навбатчилик қилмоқда. Бу ҳақда, DPA агентлиги ўт ўчириш хизмати вакилига таянган ҳолда.

Аввалроқ, Reuters агентлиги 12 нафар кишининг жароҳатлангани, улардан бири оғир аҳволда эканини хабар қилган эди

Ҳодисада биргина киши қурбон бўлган, у ҳам бўлса портлашни содир этган кишининг ўзидир. Шифокорлар уни жонлантиришнинг уддасидан чиқа олишмаган. Унинг шахсига оид биронта маълумот ҳам келтирилмаяпти. Портловчи мосламанинг турига ҳам ойдинлик киритилгани йўқ. 

Ушбу воқеага алоқадорларни қидиришда вертолётлардан фойдаланилган. 

Айни вақтда, портлаш газ чиқишидан содир бўлгани хусусидаги тахмин инкор этилмоқда. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, воқеага портловчи мослама сабаб бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди