Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одесса — Киев йўлидаги автоҳалокат 3 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Украинанинг Кировоград вилоятидан ўтувчи Одесса — Киев йўлида кучли тутун сабабли 8 та автомобиль тўқнашиб кетгани оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
Полиция маълумотларига кўра, автоҳалокатга, йўл ёнбағридаги далалардан ҳосил йиғиштириб олингач, далага ўт қўйилгани сабаб бўлган. Натижада бешта машина ёниб кетган, 3тасига жиддий зарар етган.
4 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Айни вақтда, жабрланганлар сонига ойдинлик киритилмоқда. Жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда.
Мавзуга оид
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026