Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йилги табиий офатлар Хитой учун талофатли келди
ХХР фуқаролик бошқаруви вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг шу давригача, мамлакатда юз берган турли табиий офатлар натижасида 1074 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 270 нафари бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Умуман, Хитойнинг 137 миллион фуқароси табиий офатлардан азият чеккан. Етказилган иқтисодий талофат 298 млрд юань (44,7 млрд доллар)ни ташкил этган. 400 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 6,4 млн инсон кўчирилган.
Табиий офатларнинг 75 фоиздан кўпроғи – Хитой ҳудудига ёпирилган сурункали ёмғирлар кузатилган июнь ойига тўғри келган. Бу даврда, 837 кишининг ёстиғи қуриган, 242 одам йўқолган. Бу рақамлар эса, Хитой ёмғирлар мавсумининг сўнгги 5 йилдаги энг юқори кўрсаткичидир.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026