10:47 / 27.07.2016
9683

Нью-Йоркдаги иккита банкни ўмарган уч жиноятчи қўлга олинди

ФҚБ агентлари ва Нью-Йорк полицияси ходимлари иккита банкни ўмарганликда гумон қилиб, уч шахсни қўлга олди. 

ФҚБнинг Нью-Йорк бўлими маълум қилишича, жорий йилнинг апрель ва май ойларида ушбу жиноятчилар “Бруклин ва Куинс туманларидаги банкларга кирган, у ердаги сейфларни бузиб, нақд пуллар, қимматбаҳо буюмлар, тилла тақинчоқлар ва бошқа турли қийматдаги буюмларни олиб чиқиб кетишган. Ўғирланган буюмларнинг умумий қиймати 5 млн долларни ташкил қилади".

Жиноятчилар банкнинг том қисмидан киришган. Улар биринчи банкдан 330 минг доллар нақд пули олиб чиқишган. Ўша банкдан олган қимматбаҳо буюмларнинг қиймати номаълум. Иккинчи банкдан эса 296 минг доллар нақд пул ва 4,3 млн қийматга эга қимматбаҳо буюмларни ўғирлашган. Жиноятчиларни бинонинг ташқи томонига ўрнатилган кузатув камераларини синчковлик билан ўрганиш асосида қўлга олишган.

Уларнинг ҳар бирига 25 йилдан қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Top