Жаҳон | 07:31 / 02.08.2016
9420
1 дақиқада ўқилади
ФҚБ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганини тан олди
Федерал қидирув бюросининг электроника бўйича мутахассиси Хитой жосуси ҳисобланиши ҳамда хитойлик амалдорларга махфий ахборотни берганини тан олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Кунь Шань Чунь ФҚБда 1997 йилдан бери ишлаган. У хорижий махсус хизматлар агенти бўлиб ишлаганини тан олди.
"Мен у пайтда бу нотўғри эканлигини билганман ва ўз ҳаракатларим учун узр сўрайман", деб айтди Хитойда туғилиб, АҚШ фуқаросига айланган 46 ёшли Чунь.
Айбланувчи 2011-2016 йиллар давомида хитойлик юқори лавозимли амалдорлар билан ишлаб, уларга махфий ахборот берган.
Таъкидланишича, жосус жумладан ФҚБ агентларидан бирининг шахси ва ҳаракатланиши ҳамда кузатув технологиялари ҳақидаги махфий ҳужжатларни берган.
Мавзуга оид
22:07
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15