Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 4та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида, 10 август куни кечқурун соат 18:30 атрофида бир йўла тўртта автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.
Спутник хабарида келтирилишича, Nexia, Mazda, Lacetti ва Spark русумидаги автомобиллар иштирокида авария содир этилган.
Гувоҳларнинг фикрича Mazda автомобили рулида бўлган қиз тақиқланган манёврларнинг бирини амалга оширишга уринган — белгиланмаган жойда автомобилни бурмоқчи бўлган ва бу билан аварияни юзага келтирган.
Автоҳалокат оқибатида вояга етмаган бола жабрланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари рўй берган ЙҲТ борасида ҳеч қандай изоҳ бермаган. Шу боис, авария юзага келиши сабаби ҳозирча номаълум.
"Нафақат йигит (Lacetti ҳайдовчиси) балки Spark машинасида бўлган ёш болача ҳам жабрланди. Гўдак автомобилнинг орқа ўриндиғида ўтирган эди, авариядан кейин у буткул қонга беланди. Lacetti ҳайдовчиси айбдор, у гўё шамолдай тезликда келаётган эди. Кейин бизни, яъни "Nexia" автомобилимизни туртиб ўтди ва "Spark"ка бориб урилди, кейин "Mazda…Тезликни оширишни бас қилинг!!! Ахир бундан фақатгина пойгачи-ҳайдовчиларгина эмас, балки бошқа одамлар ҳам жабр кўрмоқда! Энг асосийси — болалар жабрланмоқда!!! Ахир у болача ҳали жуда ёш эди!", — деб ёзган ижтимоий тармоқларда аварияга гувоҳ бўлган аёллардан бири.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тошкент шаҳрида сўнгги вақтларда ЙҲТлар сони ҳаддан зиёд ортиб кетгани ҳақида таъкидлашган.
"Сўнгги бир неча кун ичида авариялар сони 10дан ошиб кетди", деб ёзган улардан бири.
Мавзуга оид
14:00 / 15.12.2025
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
19:44 / 13.12.2025
Янгийўлда юк машинаси автобус билан тўқнашди
13:01 / 11.12.2025
Жиззахда Nexia юк машинаси билан тўқнашди, ҳайдовчи ҳалок бўлди
09:11 / 10.12.2025