Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадалик оила ўзларига антиқа уй-орол қуриб олишди
Канаданинг Ванкувер шаҳрида истиқомат қилувчи Кэтрин Кинг ва Уэйн Адамс, 25 йил муқаддам, ўзларига шахсий уй харид қила олмасликларини англаб етишган. Шундан сўнг, улар бошпана билан боғлиқ муаммони ҳал этиш мақсадида сузувчи уй қуришга қарор қилишган. У вақти ўтиб, унча катта бўлмаган оролчага айланган, деб ёзмоқда This is Colossal.

Сузиб юрувчи уйни барпо этиш ишлари 1991-йилда бошланган. Уэйн Адамс уйни қуриш чоғида, электр асбобларни умуман қўлламай, ингичка арра ва болғадан фойдаланган. 2016-йилга келиб 500 тоннага етган уй 12та бўлимгача кенгайган. Унда тўртта оранжерея, ошхона, устахона, бадиий галерея, маёқ ва рақс майдончаси ҳам бор.

Эр-у хотин ўз уйларини «Озодлик ороли» деб номлашган (Freedom Cove). Уэйн Адамснинг сўзларига кўра, у ҳовлисидаги барча мих ва тахтани яхши билади.



Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026