Технология | 20:04 / 18.08.2016
8980
1 дақиқада ўқилади

Москвада КАМАЗ электробуси синови ўтказилиши бошланди

Жорий ҳафта бошида Москва шаҳрида КАМАЗ электробуси тажрибавий синовдан ўтказилиши бошланди. Синовлар 2 ой давом этади.

«Мосгортранс» матбуот хизмати маълумотига кўра, электробуснинг тажрибавий модели КАМАЗ-6282 номини олган. Салонда 25 йўловчи учун ўриндиқ мавжуд. Унинг умумий сиғими 85 киши.

Синовлар якунлангач, «Мосгортранс» мутахассислари КАМАЗ конструкторлари ва муҳандисларига моделни янада яхшилаш, қулай ва хавфсиз қилиш борасида ёрдам кўрсатишади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид