Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга 1200 та электробус ва автобуслар олиб келинади
2026 йил якунигача Тошкент шаҳрига 1200 та электробус ва турли сиғимдаги автобуслар олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги сенатор сўровига жавобан маълумот берди.
Жорий йил октябр ойида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга 200 та янги 12 метрли электробуслар келтирилиши режалаштирилган. Пойтахтда қўшимча тўртта янги автобус йўналишини ташкил этилади.
2026 йилда Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта янги автобус сотиб олиниши кўзда тутилган. Улардан 30 таси ўта катта сиғимли (18 метр), 500 таси катта сиғимли (12 метр), 470 таси ўрта сиғимли (9 метр) бўлган замонавий автобус ва электробуслар бўлади.

Мазкур автобуслар Тошкент шаҳри йўналишлари тармоғи, аҳоли пунктлари ва янги турар жой объектларидан келиб чиққан ҳолда 48 та йўналишда брутто-шартнома асосида ҳаракатланиши таъминланади.
Тошкент шаҳрига келиши кутилаётган янги автобуслар ва электробуслар учун учта замонавий автосаройни йўналишлар кесимида нолинчи масофага яқин бўлган (Янги Тошкент) ер майдонларидан ажратиш режалаштирилган. Юқоридаги мақсадлар амалга ошиши натижасида Тошкент шаҳрида жами 2 891 та автобус ҳаракатланади, ўртача қатнов давомийлиги ўртача 30 дақиқани, йиллик ташиладиган йўловчилар 750 миллион нафарни ташкил этади.
Бундан ташқари, пойтахтда туризм кўчаларини боғловчи тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспорти йўлга қўйилади. Туризм кўчалари орқали 15 та тунги автобус йўналиши ташкил этилиб, шаҳарнинг аэропорт, темирйўл вокзаллари, метро бекатлари, савдо ва кўнгилочар марказлари, йирик иш жойлари, талабалар ётоқхонаси ва шифохоналар орқали ҳаракатланади.
Туризм йўналишларининг иш тартиби кечки 22:00 дан 06:00 гача бўлиб, жами 54 та автобус ҳаракатланиши режалаштирилган.





Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026