Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробус келтирилди
Пойтахтда «Тошшаҳартрансхизмат» ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида ХХРдан келтирилган 202 дона янги электробусларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Пойтахт жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, экологик тоза ва энергия тежамкор транспорт воситаларини жорий этиш мақсадида Yutong компаниясида ишлаб чиқарилган 202 дона замонавий электробусларнинг рамзий калити «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарига топширилди.
Бугунги кунда жамият томонидан 163 та автобус йўналишида, шундан 92 таси боғловчи, 14 таси ҳалқа, 11 таси магистрал, 46 таси етказиб берувчи йўналишларда кунига 1 556 та автобус қатнамоқда. Уларнинг ўртача оралиқ интервали 10–12 дақиқа, кунлик қатновлар сони эса 22 318 маротабани ташкил этади.
2025 йилнинг II чорагида пойтахт жамоат транспорти орқали кунлик йўловчи ташиш ҳажми 1,4 миллион кишига етказилди, хизмат ҳажми 27 фоизга ошган.
Шунингдек, йўналишларнинг умумий узунлиги 2 945 кмдан 2 990,8 кмгача кенгайтирилди, бу эса жамоат транспортининг ўртача тезлигини 18 км/соатдан 21 км/соатгача ошишига имкон берди.
2025 йилда харид қилинган 202 дона электробус ва улар учун 100 дона қувватлаш ускуналари туфайли жамиятдаги экологик тоза транспорт улуши сезиларли ошади.
2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига мувофиқ, жами 1 200 дона электробус харид қилиниши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида жамоат транспорти паркидаги электробуслар улуши 50 фоиздан 63 фоизгача етади.
Мавзуга оид
23:01 / 13.12.2025
Ўтган 10 кун ичида автобусларда чиптасиз юрган қарийб 3 минг йўловчи жаримага тортилди
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
17:24 / 13.12.2025
Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат бир ойга чекланади
15:22 / 13.12.2025