Жаҳон | 10:35 / 18.08.2016
8485
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ Исландияга ядро қуролини яширинча жойлаштиришни режалаштирган

Фото: AP

“Миллий хавфсизлик хизмати архиви” лойиҳаси доирасида эълон қилинган махфий ҳужжатларда АҚШ 50-йилларда Исландияга яширин равишда ядро каллаклари жойлаштиришни режалаштиргани ёзилган. Popular Science нашрининг ёзишича,  бу ҳақида Вашингтон оммавий равишда эълон қилишни истамаган.

Ҳужжатга мувофиқ Исландия АҚШдан доимий равишда мамлакатда ядро қуроли бўлмаслигига кафолат талаб қилиб келган. Аммо АҚШ Давлат департаменти бундай ваъдалар фақатгина собиқ иттифоқ учун фойдали бўлишини таъкидлаб келган.

Пентагон, шунга қарамай, ядро қуроли устида ишларни давом эттирган. Шунда Исландия ҳукумати бу ҳақда билиб қолади ва НАТОдан чиқиб кетиши билан таҳдид қилади.

Кейинги маълумотларга кўра, Исландияда амалга оширилган ушбу ишлар фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид