Жаҳон | 20:07 / 20.08.2016
6573
2 дақиқада ўқилади

Германияда табибнинг 70 нафар мижозининг ўлими юзасидан тергов олиб борилмоқда

Фото: © Flickr

Германияда 70 нафар саратон билан касалланган беморнинг ўзини табиб деб ҳисобловчи кимсанинг шифохонасида даволангандан кейин вафот этиши юзасидани тергов олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда WDR телерадиокомпанияси.

Шифохонада Германия, Бельгия ва нидерландиялик беморлар даволанишган. Даволаш курси 10 минг доллар турган. Шифохонада даволашда одамларга таъсири яхши ўрганилмаган дори воситалари қўлланган. Дори воситаларининг салбий таъсирлари, самарадорлиги номаълум бўлса-да, улар фойдаланиш учун маъқулланган бўлган, Германия мутассади идоралари томонидан уларнинг қўлланиши қонунан тақиқланмаган бўлган.   

WDR маълумотларига кўра, беморлар ўлимининг бевосита сабаблари ўрнатилмаган. Тахминларча, ўлим саратон ёки ноқонуний воситалар билан даволаш оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Бир қатор беморлар даволаш курсидан сўнг оғир касалликлардан азият чекишган. Телеканал бу касалликлар ҳақида маълумот бермаган.

Терговчилар тафсилотларни ўрнатиш учун бир неча вафот этганларнинг жасадларини эксгумация қилиб, уларнинг ўлими сабабларини аниқлашмоқчи. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид