Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мактаб ўқувчиларини мобиль илова орқали назорат қилиш мумкин бўлади
Россиялик ота-оналар, ўз фарзандларининг ўқиши ва таълим муассасасига боришини кузатиб туриш имконига эга бўлмоқдалар. Улар бунинг учун мобил иловадан фойдаланишади, деб ёзмоқда «Известия» нашри.
Россияда шу йилнинг сентябрь ойидан «Дневник.ру» хизмати ишга туширилади. Агар мактаб ўқувчиси ёмон баҳо олса ёки дарсга қатнашмаса, унинг ота-онаси телефонига пуш-хабар келади. Илова шунингдек, ўқитувчилар билан мулоқот қилиш имконини берувчи месенжерга ҳам эга бўлади.
Ушбу дастур ёрдамида ўқувчиларга берилган уй вазифасидан ҳам хабардор бўлиш мумкин.
Иловада шунингдек, бола қайси фанда ўзлаштира олмаётганини ҳам билиб олиш имконияти мавжуд.
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, ушбу хизмат биринчи навбатда шиша толали интернет ривожланмаган ва одамлар мобиль интернетдан фаол фойдаланувчи минтақалар учун мўлжалланган. Илова энг паст интернет тезлигида ҳам ишлайди, бу эса ота-онага ҳар қандай шароитда ҳам боласини назорат қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026