Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда Американинг РҚМ тизимини жойлаштириш борасида сўров ўтказилди
Жанубий кореяликларнинг 54 фоизи мамлакат ҳукуматининг республика ҳудудида АҚШнинг THAAD ракеталарни уриб туширувчи тизимини жойлаштириш қарорини қўллаб-қувватлаган. Бироқ, кўпчилик Хитой билан муносабатлар ёмонлашувидан хавотир билдирган.
Республикада ўтказилган ижтимоий сўров натижалари шундан далолат қилмоқда. Ёнхап агентлигининг хабарига кўра, "Асан" сиёсатшунослик институти ўтказган сўровда 19 ёшдан катта бўлган 1000 киши иштирок этган.
Уларнинг 53,6 фоизи THAAD режасини маъқуллаган. Сўралганларнинг 36,6 фоизи бу режаларни маъқулламаган.
Жанубий Кореяда РҚМ тизимларини ўрнатиш тарафдорларининг 69,9 фоизига кўра, КХДР ядро ва ракета таҳдидларига қарши THAAD тизимларини жойлаштириш лозим. 12,9 фоизи АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик ҳам муҳимлигини таъкидлашган. 7,8 фоиз киши эса, шунчаки ҳукуматга ишонгани сабаб, ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш режасини маъқуллашини билдирган.
Ёнхап агентлигига кўра, сўралганларнинг 71,8 фоизи Хитой жавоб чоралари кўриши мумкинлигини айтишган.
Корея ҳукумати маълумотларига кўра, THAAD тизимини 2017-йил охиригача Жанубий Корея ҳудудида ўрнатиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026