Жаҳон | 07:31 / 25.08.2016
4227
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркиянинг Суриядаги операциясини авиазарбалар билан қўллаб-қувватлади

Туркия Суриянинг Жараблус шаҳрини террорчилардан озод қилиш бўйича ўтказаётган ҳарбий операция доирасида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг A-10 ва F-16 ҳарбий самолётлари авиазарбалар амалга оширди. Бу ҳақда Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Манбанинг айтишича, самолётлар шаҳарни ИШИД жангариларидан озод қилишда иштирок этаётган турк ҳарбийлари ва суриялик курдларни авиазарбалар билан қўллаб-қувватлаган.

Таъкидланишича, АҚШ самолётлари жангарилар позицияларига 8 та зарба берган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид