Технология | 19:16 / 25.08.2016
5796
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp иловаси Facebook фойдаланувчиларининг телефон рақамларини топширади

WhatsApp месенжери Facebook ижтимоий тармоғи орқали фойдаланувчиларнинг шахсий телефон рақамларини топширишни режалаштираяпти, деб ёзмоқда Telegraph нашри.

Илованинг махфийлик борасидаги янги қоидаларига кўра, WhatsApp ва Facebook тармоқларидаги саҳифаларни биринчи уланишдаёқ бирлаштириш мумкин бўлади. Шу тариқа, ижтимоий тармоқ, фойдаланувчиларнинг алоқалар рўйхатидаги рақам эгаларини дўстлар рўйхатига қўшишни таклиф эта бошлайди. 

«Facebook тармоғи билан алоқани кенгайтириш воситасида аниқроқ маълумотларга эга бўлишимиз мумкин. Бундан ташқари, одамлар иловадан нақадар кўп фойдаланаётганини кузатиш баробарида спамларга қарши самаралироқ кураша оламиз», — дейилади компания хабарида. 

Facebook компанияси эса, телефон рақамини ошкор қилмасликларини ва рақамни фойдаланувчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кўрсатмаслигини таъкидлашмоқда. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид