Жамият | 14:32 / 26.08.2016
53916
2 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик иштирокида жиноят содир этилди

24-август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красногвардейск туманида иккита енгил машина унчалик жиддий бўлмаган тўқнашувни содир этишгач, у таъқиб қилиш ва ҳаракатланиш чоғида ўқ узиш билан давом этган, деб хабар қилмоқда «Оперативное прикрытие» янгиликлар агентлиги.

Маълум бўлишича, «Дэу Нексия» ва «Тойота Королла» машиналари Шаумян проспекти 39-уй яқинида тўқнашиб кетган. Иккинчи машина ҳайдовчиси, маҳаллий компаниялардан бирининг 25-ёшли курьери айтишича, ушбу ҳодисадан сўнг, «Дэу» ҳайдовчиси уни таъқиб қилган ва қувиш чоғида «Тойота Королла»га қарата 8 марта ўқ узган. Шу билан «Тойота»га зарар етказилган. 

Жабрланувчининг аризасига мувофиқ, шаҳар полицияси 52-бўлими ходимлари «ковбой»ни ҳибсга олишган. У, 25-ёшли ўзбекистонлик бўлиб, Петербургда истиқомат қилиш муддати ўтиб кетгани ҳам аниқланган. Гувоҳлар шоҳидлигида, ундан металл шарлар билан тўлдирилган пневматик пистолет ва иккита газ баллончаси мусодара қилинган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид