Жаҳон | 17:12 / 26.08.2016
10894
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги масжидлардан бирида ибодат вақтида қандил тушиб кетди

Туркиянинг Кайсери шаҳридаги масжидда ибодат қилинаётган вақт қандил тушиб кетди ва бундан камида 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Haberturk телеканали хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қандилни жума куни ўрнатишган эди. У айни ибодат вақтида одамларнинг бошига тушган.

Жароҳатланганларни масжиддан олиб чиқишган ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид