Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг иккита металлургия қуввати бирлашмоқда
Ўзбекистонда металлургия саноатининг иккита ишлаб чиқариш қуввати – Чирчиқдаги Ўзбек зич қотишмали ва иссиққа чидамли металлар ишлаб чиқариш бирлашмаси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига қўшилмоқда.
«Олмалиқ ТМК» АЖ хабарига кўра, мазкур бирлашув масалалари акциядорларнинг 2016-йил 2-сентябрида бўлиб ўтажак навбатдан ташқари мажлисида муҳокама этилади.
«Олмалиқ ТМК» АЖ ўзининг ишлаб чиқариш қувватига кўра, республиканинг йирик хўжалик бирлашмаларидан бири ҳисобланади.
Расмий маълумотларга кўра, 28 мингдан ортиқ ходим фаолият юритадиган комбинатнинг Ўзбекистон саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 2015-йилда 2,7 фоиздан ошган, унинг республика умумий экспортидаги ҳиссаси 1,8 фоизни ташкил этган.
Ўзбек зич қотишмали ва иссиққа чидамли металлар ишлаб чиқариш корхонаси 60-йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, вольфрам ва молибден маҳсулотларини ёпиқ ишлаб чиқариш технологияси ёрдамида етказиб беради.
Мавзуга оид
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:25 / 23.02.2026