Жаҳон | 15:42 / 26.08.2016
7083
1 дақиқада ўқилади

Женевада Сурия инқирози бўйича Россия-АҚШ музокаралари бошланди

Женеванинг "Президент Уилсон" меҳмонхонасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри ўртасидаги музокаралар бошланди. Унинг бош мавзуси Суриядаги террорчиларга қарши курашда Россия-АҚШ саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир. 

Ҳозирча, мазкур учрашувда бирон якуний ҳужжат қабул қилинадими-йўқми, номаълумлигича қолаяпти. Аммо, айтиш жоизки, бунгача икки давлат дипломат ва ҳарбий экспертлари ушбу масалани муҳокама қилишди. Кун тартибининг Сурия мавзуси Ҳалаб шаҳрига оид гуманитар, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ва сиёсий жараёнларни бошлаш масаласини ҳам ўз ичига олган. Бундан ташқари, Туркиянинг Сурия билан чегарасидаги жанговар амалиёти ҳам муҳокама этилиши мумкин. 

Лавров ва Керри Украинадаги вазият ҳамда икки томонлама муносабатларга оид бошқа масалалар борасида ҳам фикр алмашишади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид