19:21 / 27.08.2016
9595

ОАВ: Туркия ҲҲК Жараблус яқинида Сурия мухолифатига зарба берди

Туркия артиллерияси ва ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Сурия шимолидаги Телль-Амарна аҳоли пунктига зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Firat ахборот агентлиги. Маълумотларга кўра, ушбу аҳоли яшаш пунктини "Жараблус ҳарбий кенгаши" қуролланган гуруҳи жангчилари мудофаа қилади. Айни чоғда, ушбу гуруҳ, "Сурия демократик кучлари" мухолифат коалицияси таркибига киради.  

Firat агентлигининг гуруҳ командирига асосланган ҳолда хабар қилишича, 27-август эрталабдан бери давом этаётган артиллерия ва ҳаво ҳужумлари оқибатида тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонар бор. 

Hürriyet нашрининг ёзишича, айни чоғда, расмий Анқара томонидан Сурия шимоли-шарқида олиб борилаётган "Фрот қалқони" номли жанговар амалиётда Туркия армияси махсус бўлинмасининг 400 нафар ҳарбий хизматчиси ва 50та зирхли техника қатнашмоқда. 
 

Top