14:28 / 29.08.2016
6354

Ямандаги теракт қурбонлари сони 60 нафарга етди

Яман жанубидаги Адан шаҳрида амалга оширилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали тиббиёт ходимлари орасидаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Телеканалнинг хавфсизлик хизматларидаги манбаси эса террорчи автомобилни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳарбийлар тўпланиб турган жойда портлатган.

Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 45 нафарлиги айтилганди.

Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Адан шаҳри Яман президентига содиқ кучларнинг вақтинчалик пойтахти деб эълон қилинган эди.

Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи хусийлар ўртасидаги қуролли можаро 2014 йилнинг августидан буён давом этиб келмоқда.

Top