Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Қозоғистонга 240 миллион доллар кредит ажратади
Осиё Тараққиёт банки Қозоғистон транспорт тизимини модернизация қилишда кўмак бериш мақсадида 240,3 миллион долларлик кредит линиясини ажратишга қарор қилди. Мазкур инфратузилма республиканинг Шарқий Осиё бозорлари, Каспий минтақаси ҳамда Европа билан савдо алоқаларини кенгайтиришга имкон бериши керак, деб хабар қилган ОТБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, лойиҳа доирасида Ақтўбе-Макат йўлининг 300 кмга яқин вайрона ҳолига келиб қолган қисми тикланади. Шу билан Остона ва Ақтўбе шаҳарлари ўртасидаги транспорт алоқаси қайтадан йўлга қўйилади. Бундан ташқари, йирик нефть қазиб олувчи ва минерал табиий захираларга бой Атирау ҳамда мамлакатнинг ягона халқаро савдо порти Актау шаҳарлари ўзаро боғланади.
ОТБ маълумотларига кўра, мазкур магистрал йўл Боку – Астрахань – Атирау – Ақтўбе – Актау — Туркманистон чегараси Транскаспий транзит йўлаги ҳисобланиб, Қозоғистонни ғарбда Озарбайжон ва Европа билан, шимолда Россия, жанубда Туркманистон билан боғлайди.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:43 / 25.05.2026
Тадбиркорлар учун янги рақамли молиявий тизим таклиф қилинди
07:23 / 05.05.2026