Жамият | 18:48 / 30.08.2016
6937
2 дақиқада ўқилади

Бошпанасиз тай эзгу амали туфайли иш ва турар жойга эга бўлди

Ҳақиқий виждонли кишилар ҳаттоки оғир дамларда ҳам ҳаётий тамойилларига содиқ қолишади. Таиландда яшовчи 44 ёшли Варалоп исмли бошпанасиз киши айнан шундайлар сирасига киради. У метро бекатида дизайнерлик ҳамёнини кўриб қолади ва уни эгасига қайтаришга шошилади. 

Шуниси диққатга сазоворки, ҳамёнда 20 000 бат (580 доллар) ва кредит карталари бўлган, бошпанасиз кишининг эса егуликка аранг етадиган майда пули бўлган, холос. 

Варалоп пуллардан ўз эҳтиёжларини қондириш йўлида фойдаланмади, аксинча, у топилмани полицияга етказди. Полициядан ҳамёнини олган 30 ёшли Ниити Понгкрайнгёс бошпанасиз кишининг нақадар виждонли эканлигидан ҳайратга тушди. “Агар мен унинг ҳолатига тушиб қолганимда эди, ҳамённи қайтаришим амри маҳол бўларди”, - дея тан олди у. 


Ниити Варалопга миннатдорчилик рамзи сифатида пул таклиф қилмоқчи эди, аммо “бунинг ўзи етарли бўлмайди”, деган қарорга келди. Шу боис у бошпанасиз кишига ўз фабрикасида иш берди, бундан ташқари фабрика ходимлари яшайдиган уйдан у учун хонадон ажратди. Ҳозирда ўша бошпанасиз киши ойига 11 000 бат (317 доллар) маош олади, энди у ерости йўлида тунамайди.  


“Ҳаётимни яхши томонга ўзгартириш учун имкон беришгани учун ғоят миннатдорман, - дейди Варалоп. – Энди менинг тоза кроватим бор, мен ҳақиқатдан бахтлиман”. 


 

Мавзуга оид