Жамият | 23:29 / 30.08.2016
8697
1 дақиқада ўқилади

Хитойда иккита Ferrari 488 GTB суперкари тўқнашиб кетди

Хитойнинг Лицзян шаҳрида иккита Ferrari 488 GTB суперкари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда CarNewsChina хабар бермоқда. 

Машиналардан бирининг эгаси воқеа жойига етиб келган полициячиларга тўқнашувга йўлга югуриб чиққан ит сабаб бўлганини айтган. У итни четлаб ўтмоқчи бўлганда ёнидан ўтиб кетаётган бошқа машинага урилган.

Бироқ полиция воқеанинг бошқача тахминини илгари сурмоқда. Унинг фикрича, суперкарлар эгалари бир-бирлари билан таниш бўлиб, улар ноқонуний пойгалар уюштирмоқчи бўлганлар. Бундан улар машиналарининг ёпиб қўйилган давлат рақамлари ҳам далолат бермоқда.

 

 

Мавзуга оид