Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Coca-Cola’нинг Франциядаги заводида йирик миқдорда кокаин топилди
Coca-Cola’нинг Франциядаги заводида ишчилар ичида кокаин бўлган контейнерни аниқлашди. Марсель яқинида топилган гиёҳванд моддалар солинган қопларнинг умумий оғирлиги 370 кг га яқинни ташкил қилди ва у 50 млн еврога баҳоланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Пластик қопларга қопланган кокаин корхонага Лотин Америкаси давлатларининг биридан келган.
Франция полицияси ходимлари ушбу ҳолат бўйича тергов ўтказмоқдалар. Таъкидланишича, айни вақтда ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
Бу Францияда Лотин Америкаси давлатларидан келган биринчи йирик миқдордаги гиёҳванд модданинг топилиши эмас.
Мавзуга оид
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026