13:37 / 04.09.2016
11609

2016-2017 ўқув йилида 640 минг ўқувчи 1-синфга чиқди

Ўзбекистонда 2016-2017 ўқув йилида 640 минг бола 1-синфга чиқди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлигининг (ХТВ)  матбуот хизмати маълум қилди. 

Таълим вазирлигининг хабарига кўра, мактабда уларга Президент совғалари (портфель, ўқув қуроллари ва дарсликлар) топширилди.

ХТВнинг таъкидлашича, янги ўқув йилида юртимизнинг барча мактабларидаги илк дарс Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланди. "Хотира дарси"да ўқувчилар Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига тўхталиб ўтишди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 9,7 минг умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатади, уларда 4,7 миллиондан ортиқ ўқувчи таълим олади. 
 

Top