Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда содир этилган қўпорувчиликлар қурбонлари сони ошмоқда
Афғонистон пойтахтининг мамлакат мудофаа вазирлиги биноси яқинида содир этилган иккита портлашда қурбон бўлганларнинг сони 35 нафарга етди. Жароҳатланганлар сони 103 кишини ташкил этмоқда, дея хабар қилган Рейтер агентлиги мудофаа вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Радманеш баёнотига асосланган ҳолда.
Аввалроқ, 30 кишининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Қобулда икки нафар худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган эди. Теракт қурбонлари орасида юқори лавозимли ҳарбий мулозимлар, хусусан Афғонистон президенти қўриқлаш хизмати раҳбарининг ўринбосари Заман Аҳмадзой қурбон бўлган. Кейинроқ, пойтахтда CARE гуманитар ташкилотини нишонга олган учинчи портлашда бир киши ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026