Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея 2017 йилда мудофаа харажатларини кескин оширади
Жанубий Корея 2017 йил учун мудофаа бюджетини 4 фоизга оширди. Мамлакат миллий мудофаа вазирлигининг хабар қилишича, бу КХДР томонидан ҳарбий таҳдид ошгани билан боғлиқ.
Шундай қилиб келаси йилда, ҳарбий мақсадларга ҳозирги 38,8 трлн вон (33 млрд доллар) ўрнига 40,4 трлн вон (36,5 млрд доллар) сарфланади.
"Шимолий Кореянинг ракета-ядро дастурдан келиб чиқувчи бевосита таҳдидларига қарши туриш мақсадида Корея республикаси ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими - KAMD’ни ташкил этиши зарур. У, йилнинг ҳар қандай вақтида ракеталар парвозини аниқлай олиши, нишонларни аниқлаши ва уларни уриб тушира олиши керак", - дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида. подчеркивается в сообщении Минобороны.
Унда таъкидланишича, ажратилган маблағларнинг қарийб 11 млрди ҲҲМ тизимларини модернизация қилиш ва ҳарбий авиапаркни янгилашга сарфланади. Яна 25 млрд доллар уҳарбий хизматчиларга маош бериш ва бошқа амалий харажатларга сарф этилади.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:28 / 24.04.2026