Дунёнинг энг қиммат 9 шаҳри (EIU рейтинги)
Economist Intelligence Unit (EIU) компанияси ҳар йили сайёрамизнинг яшаш учун энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари ҳақида ҳисобот тузади. Биринчи ҳисобот "Бутун дунё бўйлаб яшаш нархи", деб аталади. Бу ерда егулик, ёқилғи, шунингдек маош ҳисобга олинади. Доллар қийматининг кучайиши ва бошқа мамлакатлар валютасининг девальвацияси туфайли жорий йил рейтингида сезиларли ўзгаришларни кўриш мумкин.
Сўровнома муҳаррирларидан бири Жон Коупстейк шундай дейди: "Мен деярли 17 йилдан буён шу рейтинг устида ишлайман ва 2015 йилдагидек кескин ўзгаришларни эслолмайман. Бир мамлакатда хом-ашё нархининг пасайиб кетиши дефляцияга сабаб бўлди, бошқаларида эса, аксинча, валютанинг заифлашуви ва инфляциянинг ошишишга олиб келди".
9. Сеул, Жанубий Корея. Шаҳар қиммат кийим-кечак ва коммунал хизматлар туфайли рейтингда кўтарилди. EIU'нинг маълум қилишича, "Сеулда яшаш нархи бугунги кунда Копенгаген ва Лос-Анжелес билан бир маромда кетмоқда".
8. Копенгаген, Дания. Шаҳар маош ҳажми сабабли рейтингдаги ўрнини сақлаб турибди - бу ерда ҳаёт кечириш қимматга тушади.
7. Нью-Йорк, АҚШ. Кучли доллар ва заиф инфляция Нью-Йоркнинг бошқа мамлакатлардаги рақибларидан қимматлашувига олиб келди. Масалан, бир килограмм ноннинг ўртача баҳоси - 8,28 доллар. Бу рейтингнинг биринчи поғонасидаги мамлакатга қараганда икки баробар қиммат.
6. Лондон, Буюк Британия. Лондондаги иш ҳақининг ўсиши инфляция ва турар жой нархининг ўсишидан ортда қолмаяпти. Кўчмас мулкнинг ўртача баҳоси 500 минг фунтга яқин, ўртача маош эса - тахминан 30 минг фунт стерлинг.
5. Париж, Франция. Евронинг заифлашуви шунга олиб келдики, Париж - ўнликдан жой олган еврозонадаги ягона шаҳар бўлиб қолди. Заиф валютага қарамай, Париж яшаш учун жуда қиммат шаҳарлигича қолаётганлиги таъкидланган - бу ерда фақат спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларигина нисбатан ҳамёнбоп нархда.
4. Женева, Швейцария. Женевада яшаш жуда қимматга тушади. Бу ерда ҳордиқ чиқариш сайёрамизнинг аксарият жойларига қараганда анча қиммат. Ихтиёрий харажатлар ҳажми шуни кўрсатади, яъни мажбурий харажатлардан кейин одамларда ортиқча маблағ қолади.
3. Ҳонконг. Сўнгги йилда Ҳонконг рейтингда етти поғонага кўтарилди, бунга турар жойларнинг юқори баҳоси ва умуман яшаш тарзининг қимматлашуви сабаб бўлган.
2. Цюрих, Швейцария. EIU Цюрихнинг юқори ўрнини швейцар франкининг евродан ажралиши, шунингдек даромад ва маҳаллиий аҳоли харажатларининг юқорилиги билан изоҳлайди.
1. Сингапур. Кичик давлат-шаҳар учинчи йил кетма-кет дунёнинг энг яшаш қиммат бўлган шаҳри мақомини ушлаб келмоқда. EIU'да таъкидланишича, унинг Нью-Йорк ва Ҳонконг олдидаги устунлиги бошқа жойларда яшаш нархининг кескин қимматлашуви сабаб "деярли йўққа чиқмоқда". Бу ерда фақат озиқ-овқат маҳсулотлари нисбатан арзон.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024