Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ авиаташувчи кемаси октябрда Жанубий Кореядаги машғулотларда иштирок этади
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 5-авиаташувчи гуруҳи флагмани, Япониянинг Йокосука шаҳрида жойлаштирилган USS Ronald Reagan атом авиаташувчи кемаси октябрда Жанубий Кореяда ўтадиган ҳарбий машғулотларда иштирок этади.
"USS Ronald Reagan 10-15 октябрда Жанубий Корея-АҚШ ҳарбий машғулотларида иштирок этади, машғулотлар Сариқ денгиз ва Корея кўрфазида бўлиб ўтади", дейилмоқда Yonhap ахборот агентлиги берган хабарда.
Машғулотлардан асосий мақсад Корея яриморолида қуролланган ихтилоф юз бериш ҳолатига Шимолий Кореянинг асосий ҳарбий объектлари ва раҳбарияти вакилларига юқори аниқликдаги зарбаларни беришни машқ қилишдан иборат бўлади.
Машғулотларда, шунингдек, АҚШнинг USS Curtis Wilbur (DDG-54), USS John S. McCain (DDG-56), USS Fitzgerald (DDG-62), USS Stethem (DDG-63) ва USS Barry (DDG-52) кемалари ҳам иштирок этади.
Маълумотларга кўра, АҚШ машғулотлар вақтида Жанубий Кореяга B-2 стратегик бомбардимончиларини ташламоқчи.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026