19:03 / 13.09.2016
9368

Туз Россиянинг озиқ-овқат эмбаргоси таъсирига тушиб қолди

Фото: ТАСС

Россия ҳукумати озиқ-овқат эмбаргоси доирасида тузни мамлакатга олиб кирилиши тақиқланган маҳсулотлар қаторига киритди. 13 сентябрь куни ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида шу ҳақидаги фармон чоп этилди. У 2016 йилнинг 1 ноябридан кучга киради. 

Импорти тақиқланган маҳсулотлар қаторига туз, соф натрий хлорид, шунингдек денгиз суви киритилди. 

1 июлда Европа Иттифоқи 2017 йилнинг 31 декабрига қадар Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларини узайтирди. Шу куниёқ Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев контрсанкцияларнинг 2017 йилнинг 31 декабригача узайтирилиши ҳақидаги қарорни имзолади. 

Бир қатор мамлакатлар, шу жумладан АҚШ ва Евоиттифоққа аъзо давлатлар 2014 йилда Россияга нисбатан чекловчи чора-тадбирлар қўллашди. Улар буни Қримнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши, кейин эса - Украинанинг жануби-шарқидаги можаролар билан боғлашди. Бунга жавоб тариқасида Москва ўша мамлакатлардан маҳсулотлар олиб кирилишига эмбарго киритди. 

Қрим 2014 йилнинг мартида ўтказилган референдумда минтақа аҳолисининг аксарияти қўллаб-қувватлаши натижасида Россия таркибига киритилган. Киев референдум натижаларини тан олишдан бош тортди. Москва минтақанинг қўшилиш жараёни халқаро ҳуқуқ нормаларига тўғри келишини таъкидламоқда. 

 

Top