Жаҳон | 23:16 / 15.09.2016
7004
1 дақиқада ўқилади

Туркияда яқин беш йилда 170 дан кўпроқ турма қурилади

Фото: © РИА

Туркия адлия вазирлиги Туркиядаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин оммавий ҳибсга олишлар ортида мамлакатнинг ахлоқ тузатиш муассасаларида жойлар етишмаётгани сабабли 174 та янги турма қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар бермоқда. 

Аввалроқ Текирдаг вилоятидаги турмалардан бирида жазо ўтаётган маҳбуслар турма раҳбариятига уч кишилик камераларда 6 нафардан маҳбус сақланаётганидан шикоят қилганлар. Турма раҳбарияти бу шикоятни Туркия адлия вазирлигига жўнатган ва унга жавоб хати олинган.

"Яқин 5 йил ичида 174 турма қурилади, улар жазоланганларнинг сони ошгани сабабли эҳтиёжларни қондириш мақсадида 100 минг кишини жойлаштиришга имкон беради", дейилган хатда. Вазирлик ҳозирда маҳбусларнинг сони Туркияда мавжуд имкониятлардан кўплигини тан олди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид