Технологии | 18:42 / 16.09.2016
5752
1 дақиқада ўқилади

Samsung компанияси Galaxy Note 7 сотувини қайта йўлга қўяди

Фото: © EPA

Samsung Electronics ишлаб чиқарувчиси 28 сентябрдан Жанубий Кореяда Galaxy Note 7 смартфони сотувини қайта йўлга қўйиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди. 

Компания ходимининг сўзларига кўра, бошқа мамлакатлар, шу жумладан АҚШда смартфон сотувини қайта тиклаш бозорларнинг минтақавий хусусиятларига боғлиқ бўлади. 

16 сентябрда АҚШ ҳукумати бир миллион Galaxy Note 7 смартфонларини қайтариш ҳақида эълон қилганлиги маълум бўлди. 

Бундан аввал Samsung компанияси тахминан 1 миллиард долларлик жиддий йўқотишларни бошдан кечиргани ҳақида хабар берилганди. Бу Galaxy Note 7 қурилмасининг бозордаги дебюти муваффақиятсизликка учраганидан далолат беради. Гап шундаки, янги қурилма батареялари хавфли бўлиб чиқди - улар ўз-ўзидан портлай бошлади. Бунинг натижасида компания сотилган смартфонларни қайтариб олишга мажбур бўлди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид