Спорт | 16:15 / 16.09.2016
10273
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боксчилар Россияда ўтган мусобақада 6 та медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик ёш боксчилар Россияда ўтказилган халқаро турнирда 2 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Ўзбекистон, Хитой, Мўғулистон, Афғонистон, Арманистон, Қозоғистон ва Россия давлатларидан саксондан зиёд спортчи иштирокида ўтган халқаро турнирда Сулаймон Латипов ва Улуғбек Дўстмуродов ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Мироншоҳ Иброҳимов, Алёр Норалиев, Улуғбек Мубинов иккинчи ва Ҳасанбой Латифохунов учинчи ўринни эгаллади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид