Ўзбекистон | 09:58 / 17.09.2016
28590
1 дақиқада ўқилади

Андижондан Бухорога йўловчи поезди қатнови жорий этилади

Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линияси орқали йўловчиларни ташиш хизматини яхшилаш мақсадида шу йилнинг 20 сентябридан №392/391 рақамли Андижон-Бухоро-Андижон йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади, дея хабар қилмоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати. 

Қатновлар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Поезд таркиби Андижонда соат 14:30да жўнайди. 

У, Марғилон, Қўқон, Поп, Орзу, Тошкент, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Навоий шаҳар темир йўл вокзалларида тўхтаб, бу кунисига эрталаб соат 06:30да Бухоро вокзалига етиб келади. 

Бухоро-Андижон йўналиши бўйича №391/392 рақамли қатнов ўша куни соат 22:30да йўлга чиқади.
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид