Жамият | 16:32 / 17.09.2016
11421
2 дақиқада ўқилади

Корея Республикаси элчиси Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди

2016 йилнинг 15 сентябрь куни Корея Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Квон Ён У Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ректори Шерзод Шерматов меҳмонга ушбу ташриф учун миннатдорчилик билдирди ва олий ўқув юртининг фаолияти, талабалар ва ўқитувчи-профессорлар учун яратилган шароитлар, шунингдек, IUTнинг лойиҳалари ва ташаббуслари ҳақида гапириб берди.

Элчи Квон Ён У Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолиятига юқори баҳо берди ва олий ўқув юрти тўғрисида кўп илиқ фикрлар эшитгани айтди. Унинг сўзларига қўра, университет жаҳон стадартларига жавоб берадиган сифатли таълим бермоқда. Корея Республикаси Элчисининг таъкидлашича, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг тимсолидир.

Музокаралар давомида томонлар икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фаолиятини такомиллаштириш, олий таълим муассасасининг инфратузилмасини яхшилаш  мақсадида Жанубий Корея компанияларининг технологиялари ҳамда молиявий ресурсларини жалб этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мавзуга оид