Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ягона сайлов куни бўлиб ўтмоқда
Бугун, 18 сентябрь куни Россияда ягона сайлов куни бўлиб ўтмоқда. Россия фуқаролари Давлат думасининг янги таркибини танлайди.
Умумий ҳисобда Давлат думаси сайловида 111,5 млн сайловчи қатнашади, жумладан хорижда бўлган Россия фуқаролари ҳам.
Марказий сайлов қўмитаси маълумотига кўра, дунёнинг 147 мамлакатида сайлов участкалари ташкил қилинган. Уларнинг аксарияти Россиянинг чет элдаги 235 элчихона ва консуллик биноларида жойлашган.
Ўтган сайловда фақат 4 партия қатнашган бўлса, бу сафар сайловчилар 14 партиядан бирга овоз бериши керак бўлади. Партиялар парламентдан ўрин олиш учун, сайловчиларнинг энг камида 5 фоиз овозини тўплаши талаб этилади.
2003 йилдан бери илк марта парламент сайловлари яна аралаш тизимда ўтказилмоқда. Сайловда 5 фоиздан кўп овоз олган партиялар номзодларининг ярми (225 нафар депутат) партия томонидан таклиф қилинган рўйхатларга асосан танланади, яна шунча депутат эса бир мандатли округларда сайлов ўтказиш усули билан танланади.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026