Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия авиацияси Сурия шимолидаги ИШИД позицияларига зарба берди
Туркия ҳарбий ҳаво кучлари 18 сентябрь, якшанба куни Сурия шимолидаги ИШИД террорчилик ташкилоти позицияларига зарбалар берди. Бу ҳақида Туркия мудофаа вазирлиги хабар берди.
Манбага кўра, террорчиларнинг бошпаналари, қурол-яроғ омбори ва штабига қарата авиазарбалар берилган. Қанча жангари йўқ қилинганига доир маълумот берилмаган.
Туркия 24 августда ўз чегарасида "хавфсизлик ҳудуди"ни яратиш мақсадида "Фрот қалқони" операциясини бошлаган ва Сурияга зирҳли бирликлар ҳамда махсус кучларнинг бир қисмини олиб кирган. Ҳозирда турк ҳарбийлари ҳамда "Сурия эркин армияси" тузилмаси Аазаз ва Жараблус чегара шаҳарлари ўртасидаги 90 километрли ҳудудни назорат остига олишган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026