Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифаларини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев 24 сентябрда Навоий ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрди.
Мирзиёев ташриф давомида "Навоийазот" АЖ томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ҳамда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши билан танишди.
Янги корхоналарда 1 минг 300 дан кўпроқ иш ўрни яратилади.
Сўнгра Мирзиёев Навоий шаҳрини ободонлаштириш ишларини кузатиб чиқди. Вилоят ва шаҳар раҳбарияти иштирокида Навоий шаҳри бош режасининг амалга оширилиши, маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, арзон уй-жой қурилиши масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёев шунингдек пахта майдонларига ташриф буюриб, Кармана тумани фермерлари билан суҳбатлашди.
Мирзиёев Навоий вилояти фаоллари билан учрашувда вилоятнинг экспорт салоҳияти, пахта йиғими ва кузги экинлар экишни самарали ташкиллаштириш, ижтимоий объектлар ва турар-жой фондини қишки мавсумга тайёрлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Шу куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиш майдончасида бўлди. 2,6 млрд долларлик лойиҳа Россиянинг "ЛУКОЙЛ" нефть-газ компанияси билан ҳамкорликда Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Сингапурнинг ENTER Engineering компанияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг амалга оширилиши йилига 8 млрд куб метр табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлашга имкон беради.
Заводнинг биринчи навбатининг фойдаланишга киритилиши 2018 йилга белгиланган.
Мирзиёев қурилиш майдончасида шунингдек "ЛУКОЙЛ" президенти Вагит Алекперов билан учрашди.
Мавзуга оид
13:31 / 22.11.2024
Бухоро ва Навоийда саксовулларни синдирганларга 43 млн сўм жарима белгиланди
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024