09:49 / 26.09.2016
7707

Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олмоқчи

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Нью-Йоркдаги учрашувда президентлик сайловларида ғолиб бўлса, Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олмоқчилигини айтди.

Бу ҳақда Трампнинг сайловолди кампанияси сайтидаги баёнотда чоп этилди.

"Жаноб Трамп Қуддус яҳудий халқининг 3 минг йилдан кўпроқ вақт мобайнида абадий пойтахти бўлганини ва Трамп президент бўлса АҚШ маъмурияти конгресснинг Қуддусни Исроилнинг ажралмас пойтахти деб тан олиниши ҳақидаги азалий қарорини қабул қилишини тан олди", дейилмоқда хабарда. 

Трамп ва Нетаньяху АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатларни, жумладан ҳарбий ёрдам, Исроилдаги хавфсизлик ва барқарорликни муҳокама қилишди.
 

Top